Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
Ўзбекистон Республикасида болалар камбағаллигини баҳолаш (+инфографика) - O'zbekiston Respublikasining Buyuk Britaniya va Shimoliy Irlandiya Birlashgan Qirolligidagi elchixonasi

Ўзбекистон Республикасида болалар камбағаллигини баҳолаш (+инфографика)



Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) UNICEF билан биргаликда Ўзбекистондаги болаларнинг монетар камбағаллиги даражасини баҳолади. Тадқиқотда ижтимоий ҳимоя тизимининг камбағаллик даражасига таъсири таҳлил қилинди. Ҳисоб-китобларга кўра, ижтимоий нафақалар бўлмаса, мамлакатда болалар камбағаллиги даражаси 1,6 баравар ошади.

2024 йил 1 апрель. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази БМТ Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан биргаликда болалар ўртасидаги камбағаллик даражасини баҳолаш, шунингдек, ижтимоий ҳимоя тизимининг самарадорлигини таҳлил қилди.

Болаларнинг камбағаллик даражаси Статистика агентлиги томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда ўтказилган уй хўжаликлари бюджети ўрганиш маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқилган.

2021 йилда ўтказилган сўровда 10 минг хонадон иштирок этган бўлса, 2023 йилда мамлакат бўйлаб 16 мингдан ортиқ оила ўрганилди.

Ўзбекистонда уч йил ичида болалар камбағаллиги 7,8 ф.п. камайди.

 

Натижаларга кўра, болалар камбағаллиги даражаси 2021 йилдаги 21,5%дан 2023 йилда 13,7%гача камайди.

 

Камбағалликни камайтириш тенденциялари шаҳар ва қишлоқ жойлари ўртасида сезиларли даражада фарқ қилади. Хусусан, қишлоқ жойларда болаларнинг камбағаллик даражаси 24,6%дан 14,5%гача, шаҳарларда эса 18%дан 13%гача камайди.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, болалар камбағаллиги даражаси энг паст бўлган ҳудудлар Навоий вилояти ва Тошкент шаҳри бўлса, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида эса болалар камбағаллигининг нисбатан юқори эканлиги қайд этилган.

Ижтимоий тўловларни таҳлил қилиш

Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда ижтимоий нафақаларнинг умумий қамрови 10,8 млн кишини ташкил этди.

Кам таъминланган оилаларни болалар нафақалари ва моддий ёрдам билан қамраб олиш – 2,1 миллионта кам таъминланган оиладан 9 миллион нафар кишини ва 72,5 минг бенефициар оилани ташкил этади, умумий тўловлар миқдори 12,3 триллионга тенг.

Ижтимоий ҳимоя тизимига инвестициялар самарадорлигини, шунингдек ислоҳотларнинг самарадорлиги ва таъсир даражасини ошириш мақсадида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази турли уй хўжаликлари гуруҳлари ўртасида ижтимоий тўловларнинг тақсимланиши таҳлил қилди.

Ижтимоий ҳимоя тизимининг самарадорлиги ва мақсадлилиги ижтимоий нафақаларнинг тақсимланиши, қамрови ва етарлилиги ҳамда уларнинг камбағаллик даражасига таъсирини таҳлил қилиш орқали баҳоланди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мавжуд ижтимоий ҳимоя тизими ресурсларнинг салмоқли қисмини аҳолининг энг кам таъминланган қатламларига йўналтиради. Хусусан, ҳисоб-китобларга кўра, аҳолининг 20%ини ташкил этадиган энг бадавлат оилалар гуруҳи умумий ижтимоий нафақаларнинг деярли 6%ини, шу жумладан болалар нафақаси оладиган уй-хўжаликларининг 4%ига тўғри келади.

Аксинча, кекса ёшдаги пенсиялар аҳолининг барча гуруҳлари ўртасида нисбатан тенг тақсимланади, бу кекса аҳолини таъминлашга универсал ёндашувни акс эттиради.

Ижтимоий ёрдамнинг камбағаллик даражасига таъсири

Тадқиқотда ижтимоий ҳимоя тизимининг камбағаллик даражасига таъсири таҳлил қилинди.

Шундай қилиб, даромад етарли бўлмаган тақдирда, даромадлар камбағаллик чегарасидан паст бўлса, ижтимоий ўтказмаларнинг етишмаслиги камбағаллик даражасини 11%дан 20,8%гача, болалар камбағаллигини – 13,7%дан 21,8%гача ва камбағал пенсионерлар улушини – 7,3%дан 31,4%гача оширади.

Умуман олганда, ушбу таҳлил ижтимоий ҳимоя тизимининг самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлигини баҳолаш, унинг афзалликлари ва камчиликларини аниқлаш, шунингдек, ижтимоий имтиёзлардан тенг фойдаланишни таъминлаш ва жамиятдаги камбағаллик даражасини пасайтириш учун уни такомиллаштириш чораларини таклиф қилиш имконини беради.

Шундай қилиб, Ўзбекистон барқарор ривожланишнинг биринчи мақсади – 2030 йилгача камбағалликни барча шаклларда бартараф этишга содиқлигини намойиш этмоқда. Шу муносабат билан, монетар болаларининг камбағаллигини ўлчаш ушбу миссияни амалга ошириш йўлидаги муҳим қадамдир.