Британиядан Ўзбекистон фуқароларини олиб кетиш учун келадиган чартер рейс куни тўғрисида ҳозирча янги маълумот йўқ. Мабодо янгиликлар бўлса, бу борада оммавий ахборот воситалари, расмий вебсайтлар ва телеграм каналлар ҳамда Элчихона ва “Ўзбекистон хаво йўллари”нинг Лондондаги ваколатхонаси сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўз вақтида хабар берилади. Ушбу телеграм каналда ҳам хабар берамиз.
“Ўзбекистон хаво йўллари”нинг Лондондаги ваколатхонаси ходимларининг ватандошларимизга телефон қилишига сабаб, ҳозиргача кетишни истовчи фуқароларамиз тўғрисида маълумотларни қайта текширишдир. Масалан, айрим фуқароларимиз улар билан боғланиш учун ишламайдиган телефон рақамларини беришган. Бундан ташқари бронь қилинган авиабилетлар ваколатхона маълумотлар базасидаги номерлар билан солиштиришиб чиқилмоқда. Бу маълумотларни ўз вақтида тўғрилаб қўйиш чартер рейс ташкил этилганда шошиб қолмаслик учун жуда муҳим.
Шуларни инобатга олган ҳолганда, Сизлардан илтимос чартер рейс борасида ижтимоий тармоқлар ва телеграм каналларда аниқ бўлмаган ва текшириб кўрилмаган хабарларни тарқатманг. Нотўғри тарқатилган хабар тушунмовчилик ва кераксиз ажиотаж келиб чиқаради.
Эслатиб ўтамиз, чартер рейс ва бошқа масалалар борасида Элчихона ҳузурида тузилган Оператив штабга телефон қилишингиз ёки емейл ёзишингиз мумкин.
Султанбек Имамов, консул +44 (0) 7920443049
Алиёр Тилавов, маслаҳатчи +44 (0) 7741892812
Равшан Дусчанов, 2-котиб +44 (0) 7825221946
Шохруз Самадов, атташе +44 (0) 7780687935
https://www.uzembassy.uk
https://www.facebook.com/uzemb.lon.3
Абдухаким Махмудов, «Uzbekistan Airways» АК Лондондаги вакили:
Тел.: +44 (0) 207 0342090
+44 (0)7783644945
Оператив штаб