Коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолат туфайли Буюк Британиянинг Ички ишлар вазирлиги ўз порталида Бирлашган Қироллик ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқароларининг визаларини узайтириш бўйича янги қоидаларни жойлаштирди.
Саёҳат чекловлари туфайли Буюк Британияни тарк эта олмаётган ва мамлакатда қолиш учун рухсатнома муддатлари тугаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларинг визалари жорий йилнинг 31 майига қадар узайтирилади.
Бунинг учун Буюк Британия Иммиграция хизмати билан CIH@homeoffice.gov.uk электрон почтаси орқали боғланиб, ўзингиз ҳақингизда (тўлиқ исмингиз, фуқаролигингиз, олдинги визангиз рақами) маълумот беришингиз ҳамда мазкур мамлакатдан ҳозирда чиқиб кета олмаётганинингизни сабабини қисқача тушунтириб беришингиз зарур (масалан, чегараларни ёпиқлиги ва ҳ.к.). Аризачига мурожаат қабул қилинганлиги ва визани узайтирилганлиги ҳақида тасдиқнома юборилади.
Шунингдек, жорий йилнинг 31 майига Буюк Британияни тарк этмасдан туриб мазкур давлатда узоқ муддатли яшаш рухсатномасини олиш учун онлайн мурожаат этишингиз ҳам мумкин. Бундай ҳолда, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ўзгармайди ва стандарт тўловни амалга ошириш талаб этилади.
Қўшимча маълумот олиш учун 0800 678 1767 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин (иш кунларида соат 09:00 дан 17:00 қадар).