
Жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари бўлиб ўтган (UBTIC) 25 йиллик конференцияси бўлиб ўтди.
Мазкур конференция 450 дан ортиқ делегация вакилларини чорлаб, энг кўп аудиторияга эга бўлган тадбирлардан бири бўлди. Конференция Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Буюк Британиянинг Ташқи савдо вазирлиги департаменти томонидан, Лондондаги Ўзбекистон элчихонаси ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан хамкорликда ўтказилди.
COVID-19 пандемияси сабабли онлайн тарзда ўтказилган UBTIC конференцияси Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вазири Сардор Умурзақов ва Буюк Британиянинг савдо сиёсати бўйича давлат вазири Грег Хандснинг асосий мурожаатлари билан бошланди. Шунингдек, тадбирда Буюк Британиянинг инвестициялар бўйича вазири Лорд Герри Гримстоун ва ЕТТБнинг собиқ президенти ва ҳозирги кунда Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси сэр Сума Чакрабарти маърузачи сифатида иштирок этдилар. Конференцияда кўплаб маърузачилар, шу жумладан Лондон фонд биржаси, PwC, Benoy, Worley, Petrofac ва MоttMacDonald сингари Буюк Британиянинг етакчи компанияларининг юқори даражали раҳбарлари иштирок этиши Британия бизнесининг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётганидан далолатдир.
“Бу йилги UBTIC конференциясининг бир қатор чекловларга қарамай онлайн тарзда ўтказилишида олдинга қўйган мақсадларидан бири ўзаро савдо ва инвестицияларни амалий даражада ривожлантиришини таъминлашдир. Биз Британия ва Ўзбекистон компанияларининг юқори даражадаги иштирокини, ҳамколигини кўрганимиздан хурсандмиз ва фирмалар ўртасида ўтказилаётган бу каби учрашувлар ҳамкорликни рағбатлантиради“ – деди Британиянинг Тошкентдаги элчиси Тим Торлот.
Таъкидлаш керакки, мазкур конференция билан бир қаторда Буюк Британия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида қатор учрашувлар бўлиб ўтган бўлиб, 2019 йилда ўтказилган учрашувда икки мамлакат ўртасида Ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди.
Ўзбекистон иқтисодиётини хусусийлаштириш кун дастурига бағишланган махсус тақдимотда Ўзбекистон капитал бозорларини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров ва Ўзбекистон давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида ташкил этилган “UzAssets” холдинг компанияси бош директори вазифасини бажарувчи Акрам Мухаматкуловнинг фикрлари билан танишилди. Маърузачилар Британия компаниялари мамлакатда амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштириш учун Буюк Британиянинг экспортни молиялаштириш агентлиги UKEF ресурсларидан фойдаланишда ҳали ҳам фойдаланилмаган салоҳиятига эътибор қаратдилар.
Тадбирда тўрт соҳага алоҳида эътибор берилган бўлиб, улар тоза энергия, таълим, соғлиқни сақлаш ва молиявий хизматларидир. Ана шундай музокаралар асосида тоза энергия бўйича Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги қуёш ва шамол энергиясини ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган тендерларда иштирокини оширган эди.
“Буюк Британиянинг компаниялари ўзбекистонлик ҳамкасбларига кўрсатаётган хизматлар, технологиялар ва капиталидан тўртгина секторни алоҳида таъкидладик, аслида компанияларимиз Ўзбекистоннинг барча соҳаларига муҳим ҳисса қўшмоқда. Жумладан, мазкур форумдаги мунозаралар ушбу соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга катта ўзаро манфаатдорлик борлигини яна бир бор исботлади. Бу UBTIC сессияси якунлари бўйича имзоланган Қўшма ҳаракатлар режасида ҳам ўз аксини топган” – таъкидлади Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси Саид Рустамов.
Ўз навбатида, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Абдулла Азизов соғлиқни сақлаш тизимига бағишланган мунозарани бошлар экан, Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича кўрилаётган қадамларга тўхталди. Буюк Британиянинг соғлиқни сақлаш соҳаси ва Халқаро савдо департаменти вакиллари Британиялик фирмалар бизнес жараёнларини ўзгартиришга ёрдам бериш учун ўқув ва ИТ инфратузилмасини қандай тақдим этаётганликлари ҳақида батафсил маълумот беришди.
Молиявий хизматлар бўйича суҳбат Ўзбекистон молия вазирининг ўринбосари Одилбек Исоқовнинг шарҳи билан келтирилди. Ҳисоботда Ўзбекистонни капитал бозорлари ва хусусий капиталга йуналтирилган глобал инвесторларга таништириш бўйича ўзаро боғлиқ тараққиёт ўрганилди. Sturgeon Capital компаниясининг бош ижрочи директори Киян Занидеҳ, ўз компаниясининг мамлакатда капиталини қандай жойлаштирилгани ҳақида муҳокама қилинди.
Шунингдек, таълимга бағишланган муҳокамада Таълим вазири ўринбосари Рустам Каримжоновнинг тақдимоти бўлиб ўтди ва Буюк Британиянинг етакчи таълим муассасалари, жумладан Cambridge Assessment, Стратклайд университети, Бангор университети ва Портсмут университети ўртасида бешта шартнома имзоланди. Ўзбек ҳамкасблари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижодкорлик ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ва Тошкент шаҳридаги Ёжу техника институтлари шулар жумласидандир.
Ташкилотчилар келгуси йилда амалга оширилувчи режаларни кутишар экан элчи Рустамов: “Ўзбекистон модернизация ва иқтисодий эркинлаштириш ҳаракатларимиз доирасида Буюк Британия билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга манфаатдордир. Бу борада бизнинг ҳамкорларимиз бўлмиш инглиз компаниялари ва инвесторлар учун қулай шарт-шароитларни яратишда давом этишади”, - дея таъкидлади.
Конференция Лондонда жойлашган Eurasian Investor томонидан ташкил этилиб, AmbrosettiXP платформасида бўлиб ўтди. 2019 йилнинг ноябр ойида Eurasian Investor UzInvest Forum ни ташкил қилган эди.