Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
Буюк Британиядаги Ватандошлар диққатига! - O'zbekiston Respublikasining Buyuk Britaniya va Shimoliy Irlandiya Birlashgan Qirolligidagi elchixonasi

Буюк Британиядаги Ватандошлар диққатига!



Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Элчихонаси 2021 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтиши ҳақида хабар беради.

Буюк Британиядаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига овоз бериш имкониятини тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига мувофиқ юртимизнинг Буюк Британияда жойлашган элчихонаси қошида 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилган 10 сонли сайлов участкаси ташкил этилди.

Овоз бериш 2021 йилнинг 24 октябрь куни соат 08:00 дан 20:00 қадар элчихона биносида бўлиб ўтади. Манзил: 41 Holland Park, London W11 3RP. Сайлов участкаси контакт маълумотлари -
тел: +44 (0) 207-229-7679, эл.почта: info@uzembassy.uk, consul@uzembassy.uk.  

Овоз бериш учун сайловчи ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт - нобиометрик, биометрик, хорижга чиқиш ёки дипломатик; ҳарбий гувоҳнома; Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномаси) кўрсатиши лозим.

Сайлов участкасига ташриф буюрадиган сайловчилар ўзбек миллий таомларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Азиз ватандошлар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун таклиф қиламиз.

Ўз сайлов ҳуқуқингиздан фойдаланинг ва мамлакатимиз келажагига ҳиссангизни қўшинг.