Электрон виза бериш тартиби:
Электрон виза расмийлаштириш учун "e-visa.gov.uz" веб-портали орқали амалга оширилади.
10 КУНЛИК ВИЗА
2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Баҳрайн Қироллиги, Қатар Давлати, Қувайт Давлати, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан ХХРнинг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим белгиланди.